Иссиқхона - сердаромад бизнес

Бугунги кунда ҳукумат томонидан яратилаётган қулайликлар ва берилаётган солиқ имтиёзларидан оқилона фойдаланган ишбилармонлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш орқали экспорт салоҳиятини ҳам кенгайтиряпти. Жумладан иссиқхона барпо этиш ва маҳсулотлар етиштириш билан шуғулланаётган тадбиркорлар нафақат ички, балки ташқи бозорни ҳам сифатли маҳсулотлар билан таъминлаб келмоқда.

Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки кўмагида Андижон вилоятида “Шарқ юлдузи” МЧЖ самарали фаолият юритмоқда.

Ушбу иссиқхона кўп йиллардан буён мамлакатимизнинг йирик молия муассасалари билан ҳамкорликда ишлаб келмоқда. Банклар ёрдамида қурилган иссиқхоналарда турли полиз экинлари етиштирилмоқда. Тез орада бу ерда помидор ҳамда бодринг ҳосил йиғиб олинади. Тез кунларда ушбу маҳсулотлар ҳосилга кириб, чет давлатларга экспорт қилиш бошлаб юборилади.

Иссиқхонада 10 тагача янги иш ўрни яратилган бўлиб, маҳсулотлар тайёр бўлиши арафасида яна 20 та мавсумий иш ўрни ташкил этилади. Таъкидлаш жоиз, иссиқхона сердаромад бизнес йўналиши ҳисобланади. Фақатгина ҳароратни бир маромда ушлаш ва ўсимликларни керакли миқдор ва вақтда дорилаш кифоя. Йил давомида 3 маротаба маҳсулотларни етиштириш имконияти мавжуд. Бу эса йилнинг тўрт фаслида аҳолини сифатли маҳсулотлар таъминлаш имконмияти деганидир.

“Шарқ юлдузи” МЧЖда хозирги кунда 15 сотих ерда бодринг ва 50 сотихида помидор етиштирилмоқда. Маҳсулотларнинг асосий қисми чет давлатларга экспорт қилиниши кўзланмоқда, айни шу сабабдан ҳам помидорнинг қаттиқ ва чидамли сорти етиштирилаяпти. Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Андижон филиали томонидан ажратилган кредит ҳисобидан ўз фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорлик субъекти бир мавсумнинг ўзида таҳминан 60-70 тоннагача маҳсулот олишни режалаштирмоқда.

Яқин орада помидор ва бодринг қаторидан бошқа полиз экинлари ҳам жой олиши кутилмоқда. Бунинг учун қўшимча майдонларда янги иссиқхона бунёд этиляпти.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 40217 | Инструменты