Huawei 1
Россия темир йўллари Ўзбекистонда ваколатхонасини очишни режалаштирмоқда

Россия делегацияси Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва транспорт вазири Илҳом Махкамов билан ҳам учрашди. Инфратузилма ташаббусларини амалга ошириш, логистика хизматларини кенгайтириш, рақамлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

24 сентябрдан Тошкент-Москва поездлари қатнови қайта тикланади, декабрдан эса ҳафтасига икки марта қатнайди. Бундан ташқари, туристик поездлар учун йўналиш вариантлари ҳам кўриб чиқилмоқда.

Мунтазам «Агроэкспресс» музлатгичли контейнер поездларини йўлга қўйиш устида иш олиб борилмоқда, уларнинг биринчиси Тошкентга 2021 йилнинг ноябрь ойида етиб келган. Яқин вақт ичида Ўзбекистонда “Россия темир йўллари"нинг ваколатхонаси очилиши керак.

Ташриф якунлари бўйича Бош вазир ўринбосари Савелев “транспорт соҳасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан” икки томонлама манфаатдорлигини қайд этди.

Марказий Осиёнинг экспорт-импорт ва транзит имкониятларини кенгайтиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 92004 | Инструменты