Huawei 1
Микрокредитбанк жорий йилда 3 минг нафарга яқин аёлга 139 млрд сўм кредит ажратди

Микрокредитбанк АТБ томонидан хозирда аёлларни қўллаб қувватлаш ва уларнинг бизнес лойихаларини молиялаш йўналишида салмоқли ишлар амалга оширилда. Хусусан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида банк томонидан 3 минг нафарга яқин аёлга 139 млрд сўмдан зиёд кредит маблағлари ажратилди. 20 сентябр куни банк томонидан ушбу ишларнинг давоми сифатида “Хотин қизларни қўллаб қувватлаш ва оила инсититутини мустахкамлаш фаолиятимиз мезони!” мавзуида анжуман ўтказилди.

Анжуманда Ўзбекистон хотин қизлар қўмитаси, Хотин қизларни ва оилани қўллаб қувватлаш жамоат фонди хамда “Микрокредитбанк” АТБ рахбарияти иштирок этди.

Тадбирда шунингдек аёлларнинг тадбиркорлик фаолияти давомида юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ечимини топиш, уларга тўғри йўналиш кўрсатиш юзасидан бир қатор вазифалар белгилаб олинди. Анжуман сўнгида республикамиз иқтисодиётида аёллар тадбиркорлиги улушини ошириш ва қўллаб қувватлаш мақсадида Ўзбекистон хотин қизлар қўмитаси, Хотин қизларни ва оилани қўллаб қувватлаш жамоат фонди хамда “Микрокредитбанк” АТБ хамкорлигида уч томонлама Бош келишув имзоланди.


Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga