Huawei 2
Бедор тунлар қайтмоқда: ЕЧЛ ва ЕЛ ўйинлари яна эътибор марказида

Футбол мухлислари учун бедор тунлар яна қайтмоқда. Мазкур ҳафта Европа Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси плей-оффидан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтади.

Доимгидек, UZREPORT TV ва FUTBOL TV телеканаллари Кўҳна қитъанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақаларидан ўрин олган қизиқарли учрашувларни жонли эфирда намойиш қилади.

Бугун Европа Лигасидан ўрин олган учта ўйин мухлислар эътиборига ҳавола этилади.  

Европа лигаси. 1/8 финал  

5 август

21:55 "Шахтёр" - "Вольфсбург"
00:00 "Интер" - "Хетафе"
00:00 "Ман Юнайтед" - ЛАСК

6 август

21:55 "Севилья" - "Рома"
00:00 "Вулверхэмптон" - "Олимпиакос"


7 августдан бошлаб эса Европа чемпионлар лигаси мусобақаларига рестарт берилади. "Реал" Мадрид "Ман Сити" тўсиғидан ўта оладими? "Ювентус" 1/8 финалнинг биринчи ўйинидаги мағлубият тасодиф эканини исботлай оладими? "Барселона" "Наполи" билан дуранг ўйнаган, вазият қалтис. Каталонияликлар вазиятни ўз томонларига оғдира олишадими? "Челси" биринчи ўйиндаги шармандали мағлубият аламини олармикан? Бу саволларнинг барчасига 7-8 август кунлари тунда бўлиб ўтадиган ўйинлар орқали жавоб оламиз.

Европа Чемпионлар лигаси.1/8 финал  

7 август

00:00 "Манчестер Сити" - "Реал" Мадрид
00:00 "Ювентус" - "Лион"

8 август

00:00 "Бавария" - "Челси"
00:00 "Барселона" - "Наполи"

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga