Бугун Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финал жавоб ўйини, "Барселона" - "Челси" учрашувининг матнли онлайн трансяцияси.
"Барселона" (Испания) - "Челси" (Англия) 3:0
Бош ҳакам: Дамир Скомина (SVN)
Таркиблар:
“Барселона”: тер Стеген, Умтити, Пике, Альба, Ракитич, Серджи Роберто, Иньеста, Бускетс, Дембеле, Месси, Суарес.
“Челси”: Куртуа, Аспиликуэта, Кристенсен, Рюдигер, Мозес, Виллиан, Фабрегас, Азар, Канте, Алонсо, Жиру.
Голлар: 3 - Месси, 20 - Дембеле, 63 - Месси.
ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ! "БАРСЕЛОНА" ЎЗ ТАРИХИДА ҚАТОРАСИГА 11 МАРОТАБА ЧОРАК ФИНАЛГА ЧИҚИБ ЎЗ РЕКОРДИНИ ЯНГИЛАДИ! "ЧЕЛСИ"НИНГ САФАРИ ҲАМ "МЮ" ВА "ТОТТЕНХЭМ"НИКИ СИНГАРИ 1/8 ФИНАЛДА ЯКУНЛАНДИ.
90 - Ҳакамлар иккинчи таймга 2 дақиқа қўшиб беришди. Улар ҳам ўйин тақдири ҳал эканини инобатга олишди.
90 - Рюдигердан зарбаааа ва дарвоза тўсинига тўп тегиб қолди. "Челси" футболчилари сўнги дақиқаларда яна ҳужумда фаоллашиб қолишди.
88 - Дзаппакостадан зарбаааа... тер Штеген ишончли ўйнади ва тўпни ушлаб олди.
85 - Ҳавфли вазияяяяяят! Ваниҳоят Куртуа ўзига ўхшади. Бурчак зарбасидан сўнг Паулиньодан ажойиб зарбани "Челси" дарвозабони қийинчилик билан бартараф этди.
84 - "Барселона" ҳужумлар ташкил этмоқда. Бу кетишда каталонияликлар тушкунликка тушиб қолган "Челси"ни яна бир гол билан сийлаши мумкин.
83 - Азар ўрнига Педро майдонга туширилди.
82 - Мезбонлар жуда ҳам ўзларини эркин қўйиб юборишлари сал қолса гол ўтказиб юборилиши билан якунланар эди.
80 - "Барселона" футболчилари ўйин назоратини ушлаб туришибди.
77 - Бугунги баҳсда "Челси" сафидаги энг фаол футболчи - Виллиан.

76 - "Барселона"нинг 3 голи "Челси" футболчилари кайфиятига салбий таъсир кўрсатди.
75 - Маркос Алонсо ҳавфли ўйини учун сариқ карточка билан жазоланди.
72 - "Барселона" клубининг 5та зарбасидан 3таси гол билан якунланди.
70 - Дзаппакоста майдонга тушиши билан фаоллик кўрсатмоқда.
67 - "Челси"да ҳам ўзгаришлар амалга оширилди. Жиру ўрнига Мората, Мозес ўрнига Дзаппакоста.
66 - Усмон Дембеле ўрнига Алейш Видаль майдонга туширилмоқда.
Месси бу сафар ҳам Куртуани шарманда қилди. Бельгиялик дарвозабон оёқлари орасидан иккинчи бор гол ўтказиб юборди. Бу Мессининг ЕЧЛдаги 100 голи.
63 - ГООООООООООЛ МЕССИИИИИИ 3:0
62 - "Челси" футболчиларида яна бир қулай имконият бўлди. Бироқ Пике ҳавфни бартараф этишга улгурди.
61 - Андре Гомеш оқсоқланаётган Бускетс ўрнига майдонга туширилди.
59 - Бускетс мураббийлар томонига қараб оёғи оғриётганини айтмоқда. Яқин орада яна бир ўзариш бўлади шекилли.
57 - "Челси" сафида Виллиан жуда фаол. Лондонликларга яна битта шундай футболчи етишмаяпди.
55 - Иньеста сардорлик боғичини Мессига топшириб захира ўриндиғи томон йўл олди. Майдона Паулиньо туширилди.
54 - Захирада Паулиньо ва Андре Гомеш тайёргарликни бошлаб юборишган.
52 - "Челси" ҳужум уюштиришда давом этмоқда. Лондонликлар рақибни жарима майдонига деярли қамаб қўйишмоқда. Бироқ вақти вақти билан.
49 - "Барселона" жарима майдончасида қўполлик! Лекин ҳакам ҳуштаги жим... ваҳоланки пенальти белгиланиши ҳам мумкин эди. Бунга сабаб бор эди!
48 - Алонсо жарима майдонига кириб борди... бироқ Дембеле рақиб зарба беришига тўсқинлик қилиб қолди.
47 - Куртуа асабийлашмоқда ва оддий вазиятда хатога йўл қўйиб сал қолса яна бир гол киритилишига сабабчи бўлиб қолиши мумкин эди.
46 - Бурчак зарбаси "Челси" фойдасига. Виллиандан зарбаааа... ва яна Умтити тўп йўлига тўғаноқ бўлмоқда.
ИККИНЧИ ТАЙМ БОШЛАНДИ!
Биринчи тайм якунланди. Марказий учрашув кутилганидек ўз мақомига мос равишда ўтмоқда. Умид қиламиз иккинчи 45 дақиқаликда ҳам бу давом этади!
Қўшиб берилган бир дақиқа ҳам якунланди.

46 - АЛОНСОДАН АЖОЙИБ ЗАРБААААА бироқ бирозгина ноаниқ. Дарвоза устунига тўп тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.
45 - Ҳакам сариқ карточкасини топиб олди ва Виллианга уни кўрсатди.
44 - Францияликлар тўқнашуви. Умтити Жируга нисбатан қоида бузди. Жарима зарбаси "Челси" фойдасига.
43 - Биринчи тайм оҳирлаб қолди. Бугун "Стемфорд Бридж"дагига нисбатан қизиқарлироқ ўйин кузатилмоқда.
41 - Жиру Пике юзига тирсак билан зарба берди. Жарима зарбаси бироқ сариқ карточка йўқ.
40 - Тўп назорати бўйича устунлик мезбонлар томонида. Лекин умумий олиб қараганда деярли тенг курашларга гувоҳ бўлмоқдамиз.
38 - ҲАВФЛИ ВАЗИЯЯЯЯТ! Алонсо ва Жирудан зарбалаааар! Бироқ тер Штеген ва "Барса" ҳимоячилари гол бўлишига тўсқинлик қилиб қолишди.
36 - "Челси" жарима майдони яқинида мезбонлар қийинчиликсиз тўпни бир бирларига етказишмоқда. Лондонликлар вазиятни англашга кеч қолишмоқда.
33 - Жарима зарбасидан эса мезбонлар фойдалана олишмади. Бироқ Куртуа дарвозаси қаршисида ҳавфли вазият юзага келди.
32 - Рюдигер Мессига нисбатан қоида бузди. Бироқ ҳакам германиялик ҳимоячини оғзаки тарзда огоҳлантирди холос.
29 - Дембеле "Барселона" учун стандарт вазият ишлаб берди.Лекин мезбонлар бурчак зарбасидан унумли фойдалана олишмади. Ҳозирча стандартлар кам.
28 - Ҳавфли вазияяяят! Иньеста ва Суарес сал қолса 3 голни ҳам уришлари мумкин эди.
"Барселона" футболчилари Куртуа дарвозасига иккита зарба бериб иккита гол уришди. 100 фоиз унумдорлик.
25 - Иккинчи голдан кейин "Барселона" шошмасдан ҳаракат қилмоқда. "Челси" футболчилари эса аксинча жуда шошишмоқда.
22 - Серхио Роберто Эден Азарга нисбатан қоида бузгани учун сариқ карточка билан жазоланди.
"Барселона" футболчилари тезкор қарши ҳужумдан унумли фойдаланишди. Яна катта ишни Месси амалга оширди. Айнан у мазкур голга ассистентлик қилди. Дембеле эса ўзининг дебют голини уришга муваффақ бўлди.
20 - ГОООООООООООООООЛ. ДЕМБЕЛЕЕЕЕЕ 2:0
16 - Суарес ва Кристенсен тўқнашиб кетди. Ҳакам каталонияликлар фойдасига жарима зарбаси белгилади.
15 - "Челси" футболчилари кўпроқ қанотлардан рақиб ҳимоясини ёриб ўтишга ва тўпни жарима майдонига етказишга уринишмоқда. Лекин ҳозирча бу уринишлардан наф бўлмаяпди.
Қайд этиш керак, Месси ўз фаолиятида ЕЧЛдаги энг тезкор голини уришга муваффақ бўлди. (128 сония)
13 - тер Штегееееен! Бу сафар "Барселона" посбони меҳмонлар зарбасини бартараф этди.
12 - Конте шогирдлари гол ўтказиб юборганини инобатга олмаганда ҳозирча рақиб дарвозаси қаршисида кўпроқ вазият яратишмоқда.
9 - "Челси" футболчиларида яна бир вазият бўлди, бироқ бу сафар ҳам муваффақиятсиз уриниш.
7 - Меҳмонлар гол ўтказиб юборишганидан сўнг хужумда бироз фаоллашиб қолишди. Бироқ уларнинг урунишлари ҳозирча муваффақиятсиз якунланмоқда.
5 - "Челси" вакиллари майдоннинг чап томонида жарима зарбаси ишлаб олишди. Бироқ бу стандартдан унумли фойдалана олишмади.

Жуда ҳам осонлик билан "Барселона" футболчилари Тибо Куртуа дарвозасига йўл топа олишди. Дембеле, Суарес ва Месси биргаликда лондонликлар дарвозасини ишғол этишди.
Месси эса 8 ўйинда 5та гол урди.
3 - ГООООООООООООООООЛ. МЕССИИИИИИИИИ 1:0
- Учрашув бошланди!
- Футболчилар майдонга чиқиб келишди ва "Камп Ноу" стадионда Европа чемпионлар лигаси мадҳияси янграмоқда.
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. www.uzreport.news сайти марказий учрашувлардан матнли онлайн трансляцияларни давом эттиради. Бугун эътиборимиз марказида ЕЧЛнинг 1/8 финал ўйинларидан ўрин олган "Барселона"-"Челси" қарама-қаршилиги бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 00:45да старт олади.
Сўнги хабарларни ўқиш учун саҳифани янгилаб туринг!
Alpha version: 0.9.1.19 build 12308 | Инструменты
Galba muborak barcha barsa muxlislarini tabriklaymiz Urgutdan
Судьяга инсоф
Челси омад
Қани бошладик))