Huawei 1
Фарҳод Абдуллаев U-17 Жаҳон чемпионатида инструкторлик қилади

Жорий йилнинг 26 октябрь – 17 ноябрь кунлари Бразилияда 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Бразилиянинг 3 та шаҳри мезбонлик қиладиган кичик мундиалга ўзбекистонлик ФИФА инструктори Фарҳод Абдуллаев ҳам тайинлов олди. Ҳамюртимиз мазкур Жаҳон чемпионати мобайнида учрашувларни бошқариб борувчи ҳакамлар ишини таҳлил этиб, уларни баҳолаб боради.  

Таъкидлаш жоиз, U-17 Жаҳон чемпионати давомида шунингдек, Хорхе Ларрионда (Уругвай), Оскар Руис (Колумбия), Валентин Иванов (Россия) ҳамда Дуе Номандиез (Кот-д'ивуар) каби инструкторлар иш олиб боришади.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga