Футбол: Ўзбекистон U-23 жамоаси Испанияга қарши дуранг ўйнади

Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида футбол бўйича Ўзбекистон ва Испания ёшлар терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистонлик футболчилар илк дақиқалардан анча фаол ҳаракат қилишди. Номдор Испания жамоаси ҳам қатор ҳужумлар уюштирди. Бироқ ҳар икки жамоа ҳарчанд уринмасин, биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимда ҳам ҳисоб очилмади. Қўшиб берилган тўрт дақиқадан жамоалар унумли фойдалана олишмади. Натижада Ўзбекистон ва Испания ўртасидаги баҳс нурсиз дуранг билан якунланди.

Энди Ўзбекистон жамоаси 16-октябр куни Мисрга қарши навбатдаги ўйинда майдонга тушади.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 32716 | Инструменты