Европа қитъасида ЖЧ-2018 саралаши доирасида учрашувлар давом этмоқда.
Кеча "Д" гуруҳи вакиллари гуруҳ босқичининг 7-турида ўзаро куч синашишди.
Уэльс терма жамоаси қаторасида 4та дурангдан сўнг ванихоят Австрияни мағлуб этган бўлса, гуруҳ пешқадами Ирландия термаси сафарда Грузия билан 1:1 ҳисобидаги дуранга имзо қўйди.
Ирландиянинг очко йўқотишидан эса Сербия жамоаси унумли фойдаланиб қолди ва ўз майдонида Молдовани 3:0 ҳисобида зафар қучди ва пешқадамга айланиб олди.
Уэльс – Австрия 1:0 (0:0, 1:0)
Гол:1:0 – 74 Вудберн.
Грузия – Ирландия 1:1 (1:1, 0:0)
Голлар:0:1 – 4 Даффи, 1:1 – 34 Казаишвили.
Сербия – Молдова 3:0 (2:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 20 Гачинович, 2:0 – 30 Коларов, 3:0 – 81 Митрович.
Alpha version: 0.9.1.19 build 50307 | Инструменты