UZREPORT WORLD ONLINE
Marca: "ФИФА талқини бўйича йилнинг энг яхши футболчиси Роналду бўлади"

Испанияниг Marca нашри ФИФА талқинига кўра 2017-йилнинг энг яхши футболчиси соврини кимга насиб этиши айтди.

Хабарга кўра, мазур нуфузли соврин "Реал" ва Португалия терма жамоаси хужумчиси Криштиану Роналдуга насиб этади.

Маълумки, ундан ташқари бу совринга Лионель Месси ("Барселона") ва Неймар ("ПСЖ") ҳам даъвогарлик қилмоқда.

ФИФА совринларини топшириш маросими бу йил 23 октябрь куни Лондонда ўтказилади. Унда бир неча номинациялар бўйича ғолиблар аниқланади: эркаклар орасида энг яхши футболчи, аёллар орасида энг яхши футболчи, энг яхши эркак мураббийи, энг яхши аёл мураббийи, энг яхши дарвозабон ва энг яхши футболчи. 

Нашрнинг ёзишича, энг яхши мураббий соврини "Реал" устози Зайниддин Зиданга берилади, энг яхши дарвозабон - "Ювентус" посбони Жанлуижи Буффон бўлади.

Роналду 2016-2017 йилги мавсумда Испания чемпиони бўлди ва Чемпионлар лигасини қўлга киритди. Португалиялик ЕЧЛда 13 учрашувда 12та гол урди ва мусобақа тўпурари бўлди. У УЕФА талқинига кўра, Европанинг энг яхши футболчиси ҳам бўлди.

Комментарии: 1
Вы не авторизованы
Добавить комментарии без регистрации

Вверх