Huawei 2
Пойтахтимизда “Пахтакор-79” хотирасига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди

Бундан 40 йил муқаддам самода ҳалокатга учраган “Пахтакор” жамоаси хотирасига бағишланган бир қатор тадбирлар бўлиб ўтди.

“Пахтакор” стадиони ҳудудида жойлашган ёдгорлик атрофида ўтган тадбирда ўзбек футболида фаолият олиб бораётган мутасаддилар, авиаҳалокатда ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва оила аъзолари, футбол жамоатчилиги вакиллари, футбол фахрийлари, мухлислар иштирок этишди. Барча биргаликада “Пахтакор-79” хотирасини ёд этди. “Пахтакор” стадионидаги ёдкорликка гулчамбарлар қўйилди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида йиғилганлар Боткин қабристонига йўл олишди. У ерда футбол фахрийлари, спорт соҳаси мутасаддилари, журналистлар, мухлислар, бир сўз билан айтганда - "Пахтакор-79"га бефарқ бўлмаган жонкуярлар сўзга чиқиб, ўша даврдаги жамоа, унинг футболчиларини ёдга олиб, уларнинг хотираси қалбларимизда абадий яшашини билдиришди.

Кечки дастурда “Пахтакор” марказий стадионида “Пахтакор” ва Собиқ Иттифоқ жамоалари ўзаро ўртоқлик учрашуви доирасида куч синашишди. Ўйиндан аввал авиаҳалокатда вафот этган “Пахтакор” футболчилари шарафига саҳналаштирилган бадиий қисм ўтказилиб, унда мангуликка йўл олган йигитларимиз хотираси яна бир бор ёдга олинди.

Шундан сўнг яшил майдонда узоқ ва яқин ўтмишдаги футбол афсоналари, аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, “Пахтакор” ҳамда Собиқ Иттифоқ фахрийлари ўртоқлик учрашувида майдонда саф тортишди. Биродар Абдураимов ва Тўлаган Исоқов мураббийлигидаги “Пахтакор” таркибида Жаъфар Ирисметов, Миржалол Қосимов, Азамат ва Жасур Абдураимовлар, Равшан Бозоров, Нўмон Ҳасанов, Игор Шквирин, Сергей Лебедев каби собиқ футболчилар ҳаракат қилди. Александр Чивадзе бошчилигидаги жамода эса Владимир Бессонов, Игорь Беланов, Алексей Михайличенко, Андрей Канчельскис, Андрей Пятницкий каби юлдузлар тўп сурди. Шиддатли ва жанговор руҳда ўтган ўйинда дўстлик ғалаба қозонди. Якуний ҳисоб – 4:4.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga