Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов Осиёнинг энг яхшиларини аниқлашга бағишланган AFC ANNUAL AWARDS 2017 маросимида қатнашиш учун Тайланд пойтахти Бангкок шаҳрига боради.
Хабарингиз бор, шу йилнинг 29 ноябрь куни Тайланд пойтахти Бангкок шаҳрида Осиёнинг энг яхшиларини аниқлашга бағишланган AFC ANNUAL AWARDS 2017 маросими бўлиб ўтади. Ушбу маросимда Осиёнинг 2017 йилдаги энг яхши эркак ва аёл футболчиси, шунингдек, энг яхши мураббийлар аниқланади.
Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов Осиёнинг энг яхшиларини аниқлашга бағишланган AFC ANNUAL AWARDS 2017 маросимида қатнашиш учун Тайланд пойтахти Бангкок шаҳрига боради.
Эслатиб ўтамиз, бу йил Осиёнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун Ву Лей (“Шанхай СИПГ”, Хитой), Умар Абдулраҳмон (“Ал-Айн”, БАА) ва суриялик Умар Ҳарбин (“Ал-Ҳилол”, Саудия Арабистони ) асоий даъвогар.
Энг яхши аёл футболчи бўлишга номзодлар орасида эса австралиялик Саманта Керр, шимолий кореялик Сунг Хянг-Сим ва япониялик Саки Кумагилар бор.
Alpha version: 0.9.1.19 build 40518 | Инструменты