Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемпионати 3-ўрни учун баҳсда Австралияга қарши ўйнайди
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун U-23 Осиё чемпионати ярим финалида Саудия Арабистонига қарши майдонга тушиб, 0:1 ҳисобида мағлубиятга учрагани ҳақида хабар бергандик.
Осиё чемпионатида иккинчи финалчи ҳам аниқланди. Якунига етган ўйинда Жанубий Корея Австралияни 2:0 ҳисобида таслим этди. Шу тариқа Саудия Арабистони ва жанубий Корея финалга чиқиш билан бирга Токио-2020 йўлланмасини ҳам қўлга киритишди.
Энди 25 январь куни 3-ўрин учун баҳсда Ўзбекистон Австралия билан ўйнайди. Учрашув Тошкент вақти билан соат 17:30да бошланади.