Huawei
Бош прокурор ўринбосари: "Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашда жиддий силжиш борлиги эътироф этилди"

Сенатнинг 21-ялпи мажлисида иштирок этаётган Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев Ўзбекистонда коррупцияга қарши муросасиз кураш муҳити шаклланаётганини, бу ҳолат халқаро ташкилотлар томонидан ҳам эътироф этилаётганини таъкидлади.

"Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашнинг аҳволи фақатгина «Transparency International» халқаро ташкилотининг рейтинги билан ўлчанмайди. Биз учун муҳим бўлгани Ўзбекистонда коррупцияга қарши муросасиз кураш муҳити шаклланмоқдами? деган саволга жавоб топиш. Коррупция ҳолатини ўрганиш билан жиддий шуғулланадиган Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти бор. 

Шу ташкилот ўтган йил бошида Ўзбекистонга келиб, махсус мониторинг ўтказиб, ўзининг ҳисоботида Ўзбекистонда коррупцион факторларни бартараф қилишда жиддий силжиш бор, деган эътирофни қайд этди", - деди Эркин Йўлдошев.


Комментарии: 0
Вы не авторизованы
Добавить комментарии без регистрации

Вверх