Хоразм вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов ҳам депутатлик савловида иштирок этди. У Урганч шаҳридаги 28-сайлов участкасида бўлиб, ўзи муносиб деб билган номзодларга овоз берди.
Маълумот ўрнида, сайловда бешта: Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси, “Миллий тикланиш” демократик партияси, Экологик партия, Халқ демократик партияси ҳамда «Адолат» социал-демократик партияси иштирок этмоқда. Бу муҳим воқеа “Менинг танловим – обод Ватаним” шиори остида, ривожланган ижтимоий-сиёсий муҳитда ўтмоқда.
Ўзбекистон тарихида илк бор Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайловлари аралаш сайлов тизими, яъни мажоритар-пропорционал тизим асосида ўтказилмоқда. Депутатларнинг 75 нафари бевосита мажоритар тизим асосида, яъни сайловчилар ўзларига мақбул номзодларга овоз бериши йўли билан, қолган 75 нафари эса пропорционал тизим бўйича сиёсий партияларга берилган овозлар асосида сайланишади.
Alpha version: 0.9.1.19 build 51508 | Инструменты