Муҳаммад Ҳайдаров Учқўрғон тумани ҳокими этиб тайинланди

Муҳаммад Ҳайдаров Учқўрғон тумани ҳокими этиб тайинланди

Муҳаммад Ҳайдаров тайинловга қадар Наманган туманидаги «Олахамак» МФЙда ҳоким ёрдамчиси вазифасида фаолият юритган.

Номзод Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар захирасидан тавсия этилди.

Маълумот учун, номзодлар Миллий кадрлар захирасига меҳнат фаолиятидаги ютуқлари, интеллектуал салоҳият ва раҳбарлик кўникмаларини аниқлашга қаратилган тест синовлари ва ассессмент натижалари асосида саралаб олинган.

Ўтган давр ичида номзод шахсий ривожланиш режаси асосида ўз билим ва кўникмаларини ривожлантирди. Давлат бошқаруви академиясида малакасини оширди. 

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 40503 | Инструменты