Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, сессияда ташкилий масала кўрилди.
Депутатлар Наманган вилояти ҳокимининг Ғофур Жамоловни бошқа ишга ўтиши муносабати билан Наманган шаҳар ҳокими вазифасидан озод қилиш, Анвар Отахўжаевни Наманган шаҳар ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарорларини тасдиқлади.
Шунингдек, вилоят ҳокимининг Ғ.Жамоловни Наманган вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинлаш тўғрисида ҳамда J.Hotamovni Наманган вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинлаш тўғрисидаги қарорлари йиғилганларга таништирилди. 

Анвар Отахўжаев ушбу тайинловга қадар Чортоқ тумани ҳокими лавозимида ишлаган. У 2019 йилдан шу кунга қадар ушбу лавозимда ишлаб келаётганди.
Alpha version: 0.9.1.19 build 40501 | Инструменты