Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасида қўшма лойиҳалар амалга оширилади

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегацияси Озарбайжонга ташрифи доирасида ушбу мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазири Меджнун Мамедов билан учрашди.

Учрашув доирасида Тошкент вилоятида Озарбайжон фундук навининг кўчатларини экиш ҳамда Озарбайжоннинг Физули туманида анор ва бошқа мева боғларини барпо этиш масалалари муҳокама қилинди, дейилади вазирлик маълумотида.

Учрашувда томонлар қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш масалалари ҳамда ҳамкорлик борасидаги ишларни муҳокама қилишди. 

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 40500 | Инструменты