Шавкат Мирзиёев юксак унвон, орден ва медалларга сазовор бўлган соҳа вакилларига мукофотларни топширди

“Тиббиётдаги ўзгаришларни қишлоқ ва олис ҳудудларда яшаётган миллионлаб одамларимиз ҳам ҳис қиляпти, халқаро ташкилотлар, таҳлил ва рейтинг марказлари эътироф этмоқда.
 
Юртимизда ўртача умр давомийлиги эркаклар ўртасида 71 дан 73 ёшга, хотин-қизларнинг орасида эса 76 дан 77,5 ёшга узайгани сизлар билан эришган катта ютуғимиз, десам тўғри бўлади.
 
Албатта, машаққатли меҳнат маҳсули бўлган бундай эзгу ишларда 600 мингдан зиёд жонкуяр тиббиёт ходимларининг муносиб ҳиссасини эътироф этиб, ҳар қанча раҳмат айтсак, арзийди”,– деди давлатимиз раҳбари.
 
Шундан сўнг Президентимиз давлатимизнинг юксак унвон, орден ва медалларига сазовор бўлган инсонларга ана шу мукофотларни топширди.
 
Уларнинг орасида дунёнинг нуфузли олийгоҳларида таълим ва тажриба олиб, юртимизга қайтиб келиб ишлаётган, юқори технологик муолажаларни амалга ошираётган ёш шифокорлар ҳам бор.
 
Давлатимиз раҳбари аҳоли саломатлигини сақлашда яқиндан кўмак бераётган хорижий ҳамкорларга алоҳида ҳурмат ва эҳтиромини изҳор этди.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 111016 | Инструменты