Тошкент шаҳар ҳокимига икки ўринбосар тайинланди

Бахтиёр Хайдаров Тошкент шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бахтиёр Хайдаров 1989 йилда Бухоро шаҳрида туғилган. 2010 йилда Тошкент молия институтини бакалавриат, 2012 йилда магистратура йўналишларида тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2009 йилда бошлаб, қатор масъулиятли вазифаларни бажариб келган.

Шу кунга қадар Президент Администрацияси Ижтимоий соҳада муҳим ташаббусларни ишлаб чиқиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Шунингдек, Санжар Таджиев Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари  лавозимига тайинланди.

Санжар Таджиев 1981 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2003 йилда Тошкент давлат Шарқшунослик институтини бакалавриат, 2006 йилда магистратура йўналишларида тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2003 йилда бошлаб, қатор масъулиятли лавозимларда, шу жумладан, Тошкент шаҳар Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Шу кунга қадар “The Mob” МЧЖ да бош директор лавозимида ишлаган.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 40507 | Инструменты