Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон чегаралари туташган нуқта кўрсатилди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев депутатларга Тожикистон ва Ўзбекистон чегаралари билан туташган нуқтани кўрсатди. У мазкур масала бўйича 2007 йилдан бери уч томонлама музокаралар олиб борилаётганини айтди. Бу ҳақда “АКИпресс” хабар берди.

Ташиевнинг сўзларига кўра, бугунгача ҳукумат делегациялари 6 марта учрашган.

Томонлар чегараларнинг туташган нуқтаси бўйича келишувга эриша олмаган эди. 2025 йил март ойида Қирғизистон-Тожикистон чегараси тўғрисидаги шартнома имзолангандан сўнг, Душанбе шаҳрида уч томонлама учрашув бўлиб ўтди, унда уч давлат келишувга эришди ва уч чегаранинг туташ нуқтасини белгилаб олди, деди у.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари харитада туташиш нуқтаси қаерда эканини кўрсатди.

Кўк рангда учта чегаранинг туташган нуқтаси кўрсатилган. Аввалроқ яшил ранг билан белгиланган жойни Тожикистон, қизил ранг билан эса Ўзбекистон таклиф қилганди. Улар бу жойларни туташиш нуқтаси сифатида таклиф қилишган. Агар рози бўлганимизда, барча йўллар мамлакатимиз ташқарисида қолган бўларди. Тахминан 100 гектар ер Қирғизистон ҳудудида қолди, бу ҳам бизнинг ғалабамиз ҳисобланади. Бу ерда одамлар яшашмайди, аммо бу бизнинг ҳудудимиз ва ундан йўлимиз ўтади, дея таъкидлади у.
Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 40401 | Инструменты