“Қишлоқ хўжалигида замонавий технологияларни жорий қилишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–99-сон, 13.03.2026-y.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, «Агробанк» акциядорлик тижорат банки 2026 йил якунигача тажриба-синов тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 1 тадан банк филиалларида агрохизмат зоналарини ташкил этади.
Агробанк зиммасига қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш бўйича қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилади:
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда янги замонавий интенсив технологияларни кенг жорий қилиш ва стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш;
- сунъий интеллект, масофадан мониторинг ва «биг-дата» технологиялари асосида банк ҳамда қишлоқ хўжалигига оид хизматларни ишлаб чиқиш.
Экин майдонлари тўғрисида космик, об-ҳаво, ўсимликлар ривожланиши ҳолати бўйича мониторинг маълумотларини марказлашган ҳолда таҳлил қилиш мақсадида Қишлоқ хўжалиги мониторинг маркази ташкил қилинади.
Агробанк орқали аҳоли хонадонлари, томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликларига анжир, хурмо, олма ва нок маҳсулотларини етиштириш учун йиллик 18 фоиз ставкада 24 ойлик имтиёзли давр билан 84 ой муддатга кредитлар ажратилади.
Alpha version: 0.9.1.19 build 33002 | Инструменты