Huawei 1
Қурбон Ҳайити муносабати билан масжидлар атрофидаги йўллар 1 километр масофа доирасида беркитилади

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Қурбон Ҳайити муносабати билан масжидлар атрофидаги кўчалар транспорт воситаларининг ҳаракати учун беркилишини маълум қилди.

“Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари!

 Сизни халқимизнинг шукроналик, саховат ва меҳр-оқибат айёми – муборак Қурбон ҳайити билан табриклаймиз.

Шунингдек маълум қиламизки, Қурбон ҳайити муносабати билан 10-август куни соат 24.00 дан 11-август куни соат 8.00 гача масжидлар атрофидаги йўллар 1 километр масофа доирасида транспорт воситаларининг ҳаракати учун беркитилади. Сизлардан автомобилларни тегишли жойларда қолдиришни ва ўзгалар учун ноқуйликлар туғдирмасликни сўраймиз. Имкон қадар шаҳар жамоат транспорти хизматларидан фойдаланинг”, - дейилади хабарда.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga