1-синфга борадиган ўқувчилар учун “Президент совғаси” жамланмасини мактабларга етказиб бериш бошланди

Бу йил 1-синфга чиқиши режалаштирилган 732 960 нафар болалар учун “Президент совғаси" хариди амалга оширилиб, туман бўлимлари орқали ҳудудларга етказилмоқда.

1-синф ўқувчиларига бериладиган “Президент совғаси” таркибида 12 турдаги ўқув қуроли мавжуд:

— Ўқувчи сумкаси
— 12 дона дафтар
—  Расм дафтари
—  Акварел бўёқлари
—  Рангли қоғоз
— Қаламдон
— Шарикли ручка
— Рангли қалам
— 2 дона оддий қалам
— Пластилин
— Елим
— 2 дона ўчирғич

“Президент совғаси” жорий йилнинг 25 августига қадар Вазирликнинг adm.maktab.uz электрон базасига киритилган болалар сонига мос равишда умумтаълим мактабларига етказилади.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 40515 | Инструменты