Huawei 1
Адлия катта маслаҳатчиси Тошкент вилояти прокурори лавозимига тайинланди

Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Эшқувватов Сирожиддин Қоршибаевич Тошкент вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

У тайинловга қадар Андижон вилояти прокурори лавозимида ишлаган. Шунингдек, Сирожиддин Эшқувватов 2021 йил март ойидан буён Наманган вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган.

Сирожиддин Эшқувватов 1980 йилда Жиззах вилоятида туғилган. 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини ва 2009 йилда Бош прокуратура Олий ўқув курсларини тамомлаган.

Сирожиддин Эшқувватов 2011-2014 йилларда Ўзбекистон Бош прокуратураси прокуратура органларида терговни назорат қилиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — ахборот-таҳлил бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 62511 | Инструменты