Амир Темур хиёбони вақтинча ёпилди

Тошкентдаги Амир Темур хиёбони ободонлаштириш ишлари учун 23 мартдан бошлаб вақтинчалик ёпилди. Ҳудудда таъмирлаш ишлари олиб борилади. Унга олиб чиқувчи метро бекатлари ёпиқ бўлади. У саркарданинг 690 йиллиги муносабати билан қайта очилади.

Таъмирлаш ишлари 7 апрелгача режалаштирилган (чеклов шу куни ҳам амал қилади). Туташ кўчаларда автотранспорт ҳаракати ва йўл бўйида тўхтаб туриш имконияти одатдаги тартибда сақланиб қолади.

Таъкидланишича, ишлар давомида пиёдалар йўлаклари қопламасини таъмирлаш ва қисман янгилаш, муҳандислик коммуникациялари ва суғориш тизимини модернизация қилиш, шунингдек, ҳудудни кўкаламзорлаштириш режалаштирилган.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 33002 | Инструменты