Huawei 1
Андижонда тижорат мақсадида 8,1 тонна суюлтирилган газни ноқонуний сотувга чиқарилиш ҳолати аниқланди

«Ўзенергоинспекция» Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят ИИБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида нефть маҳсулотларини етказиб бериш ва уларни сотувга чиқарилиши бўйича ноқонуний ҳолат аниқланди.

"Ҳудудгаз Андижон" ГТФга қарашли газ тўлдириш шахобчасидан тижорат мақсадида 8,1 тонна суюлтирилган газни юк машинасига юклатилиб, Шаҳрихон тумани, «Қўрғонча» МФЙдан ўтган Андижон-Тошкент катта автомобиль йўлида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 41811 | Инструменты