Андижондаги хонадонда содир бўлган газ чақнаши оқибатида бир киши вафот этди

Андижон вилояти Марҳамат туманидаги хонадонда 3 январь куни газ чақнади, оқибатда бир киши вафот этди. Бу ҳақда Uzreport.news манбасига Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 03:00 атрофида Шомат маҳалласи Ипак йўли кўчасида яшовчи фуқаро X.Shokirov хонадонининг ётоқхона қисмида қўлбола усулда қурилган иситиш печини ёқмоқчи бўлиб, гугурт чаққан вақтида хонага тўпланган табиий газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш юз берган.

Оқибатда ушбу хонада бўлган X.Shokirov танасининг 90 фоизи, турмуш ўртоғи L.Shokirova танасининг 35−40 фоизи, ўғли J.Xamzayev танасининг 20−30 фоизи, қизи X.Xamzayeva танасининг 70 фоизи қисми куйиш ташхиси билан туман ШТТЁБга ётқизилган.

Ҳодиса жойига туман прокурори в.б M.A.Kamoldinov, туман прокуратураси терговчиси I.Sh.Xalimov, туман ИИБ бошлиғи, туман фавқулодда вазиятлар бўлими, Марҳамат туман газ таъминоти филиали масъул шахслари ва тезкор тергов гуруҳи чиқиб просессуал ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Ҳозирда жабрланувчилардан X.Shokirov ва унинг o‘g‘li J.Xamzayevlar туман ШТТЁбда даволанаётган бўлса, L.Shokirova Андижон шаҳрида жойлашган РШТТЁИАМда даволанмоқда ва жабрланганлардан вояга етмаган X.Xamzayeva олиб борилган тиббий муолажаларга қарамасдан 4 январь куни вафот этган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва сифатли олиб борилишини таъминлаш мақсадида туман прокуратураси томонидан жабрланувчиларга нисбатан суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 52121 | Инструменты