“Cyber university” давлат университетини ташкил этиш тўғрисида” президентнинг қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, университетнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланмоқда:
– ахборотни ҳимоялаш, ахборот ва киберхавфсизлик, рақамли технологиялар ва рақамли иқтисодиёт, сунъий интеллектга асосланган автоматлаштирилган ахборот-тахдилий тизимларни яратиш, робототехника ва бошқа турдош соҳалар бўйича кадрлар тайёрлаш;
– рақамли технологиялар соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
– ўқув жараёнини илғор хорижий тажриба ва замонавий таълим технологиялари асосида ташкил этиш ҳамда очиқ ахборот-таълим муҳитининг ривожланишига кўмаклашиш;
– ёшларнинг билим олиши ва касб эгаллашига қўшимча шарт- шароитлар яратиш, давлат органлари, корхоналари ҳамда бошқа ташкилотларни кадрлар билан таъминлашда саралаш ва қамровни кенгайтириш;
– ўқув ва илмий лойиҳаларни амалга оширишда етакчи республика ва хорижий олий таълим ҳамда илмий-тадқиқот ташкилотлари, рақамли технологиялар ишлаб чиқувчилари ва истеъмолчилари, бошқа соҳавий корхоналар билан ҳамкорлик қилиш;
– тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув- методик адабиётларни яратиш, талабалар ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда фундаментал, илмий ва амалий тадқиқотлар олиб бориш.
Маълумот ўрнида, бундан олдин Қарши давлат техника университети ташкил этилиши ҳақида хабар берган эдик. Муҳандислик, геология, ишлаб чиқариш, қурилиш, транспорт, энергетика, ахборот технологиялари ва дастурлаш, хизмат кўрсатиш ҳамда ирригация тизимлари ва агротехнологиялар соҳалари бўйича кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш университетнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланган.
Alpha version: 0.9.1.19 build 12223 | Инструменты