Huawei 1
“Эл-юрт умиди” жамғармасига директор вазифасини бажарувчи этиб Адҳам Бекмуродов тайинланди

Ҳукумат қарори билан Адхам Шарипович Бекмуродов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармасининг директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, хорижий мутахассислар, шу жумладан ватандошларни таълим, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт ва давлат бошқаруви соҳаларига жалб этиш, кадрларни хорижда тайёрлаш бўйича таклифлар киритиш “Эл-юрт умиди” жамғармасинг асосий вазифалари сирасига киради.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 71912 | Инструменты