Ижтимоий тармоқларда Чирчиқ шаҳрида жойлашган собиқ техникум биносининг бузилаётгани кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Унда шаҳарнинг тарихий биноси асраб қолинмаётгани ҳақида сўз кетган.
Мазкур хабарлар юзасидан Маданий мерос агентлиги расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида жойлашган собиқ техникум биноси 1934 йилда қурилган. Иншоот Вазирлар Маҳкамасинининг 2019 йил 4 октябрдаги “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 846-сонли қарорига асосан Маданий мерос объектлари миллий рўйхатига киритилмаган.
Шунингдек, бугунги кунда ушбу объект ўрнида чет эл ўрта махсус касб-таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш лойиҳаси Тошкент вилояти ҳокимлиги масъуллигида амалга ошириш белгиланган. Шунга кўра, Гонконгда рўйхатдан ўтган “Сония Гроуп Лимитед” компанияси таъсисчилигида “Чирчиқ инновация гимназияси” масъулияти чекланган жамияти ташкил этилган.
Объект бугунги кунда авария ҳолатига келиб қолганлиги ва шу абгор аҳволда теварак-атрофга хавф солиши мумкинлиги инобатга олиниб “Чирчиқ инновация гимназияси” МЧЖнинг мурожаатига асосан Тошкент вилояти ҳудудий Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан бино-иншоотлари визуал кўрикдан ўтказилиб, 2025 йил 16 январдаги 01/123-сонли хат орқали бинони бузилиши юзасидан хулоса берилган.
Alpha version: 0.9.1.19 build 91101 | Инструменты