Италиялик машҳур олим Леонардо да Винчи мероси бўйича таниқли мутахассис, дизайнер, рақамли санъат устаси Марио Тедди Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди.
Меҳмон Ислом цивилизацияси марказининг улуғворлигидан ҳайратда қолди.
“Италиядаги учрашувимиз чоғида Ислом цивилизацияси маркази директори мени Ўзбекистонга таклиф қилди. Мен Марказ ҳақида тасаввурга эга эдим, лекин уни ўз кўзим билан кўриб, улуғворлиги ва гўзаллигидан ҳайратга тушдим. Айниқса, меъморий услуб, интерьер дизайни, ноёб равоқлар ва бадиий безаклар уни ислом цивилизацияси тарихидаги энг буюк маданий лойиҳалардан бирига айлантиради. Ишончим комилки, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги ушбу лойиҳа жаҳон миқёсидаги ўхшаши йўқ мегалойиҳага айланади”, — деди италиялик олим.
Маълумот учун, Марио Тедди мультимедиа ва музей таълими бўйича етакчи мутахассис бўлиб, Миландаги Леонардо да Винчи фан ва технология музейлари лойиҳалари билан танилган. Бундан ташқари, дастурлаш, 3D графикалар, видеоўйинлар, виртуал реаллик ва мультимедиа иловалари яратиш бўйича бир қатор ишларни амалга оширган. У Леонардо да Винчи мероси, қадимий технологиялар ва уларнинг замонавийликка таъсири бўйича таниқли тадқиқотчи ҳисобланади.
Alpha version: 0.9.1.19 build 40515 | Инструменты