Huawei 1
Касб-ҳунар мактабларининг ҳужжатларни қабул қилиш муддати маълум бўлди

Давлат комиссияси мажлисининг 2020 йил 1-сон баёни билан Республикадаги касб-ҳунар мактабларига ҳужжатларни қабул қилиш муддати белгиланди. Халқ таълими вазирлигининг расмий телеграм каналида хабар қилинишича, 2020 йил 5 июлдан 20 июлга қадар касб-ҳунар мактабларига ҳужжатлар қабул қилинади.

Унга кўра, 2020 йил 5 июлдан 20 июлга қадар касб-ҳунар мактабларига жорий йил 9-синф битирувчиларининг ҳужжатларини онлайн қабул қилиш жараёни (ариза, шаҳодатнома ва 3×4 фотосурат) ташкил қилинади.

Маълумот учун

Касб-ҳунар мактабларида 9-синф битирувчиларига 2 йиллик умумтаълим ва мутахассислик фанларининг интеграциялашган дастурлари асосида кундузги таълим берилади.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga