Huawei 1
Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаларда “Call марказ”лар ташкил этилди

Давлат комиссияси мажлисининг 2020 йилдаги 1-сон баёнига мувофиқ 2020 йил 5 июлдан 20 июлга қадар касб-ҳунар мактабларига жорий йил 9-синф битирувчиларининг ҳужжатларини онлайн қабул қилиш давом этмоқда.

2020/2021 ўқув йили учун касб-ҳунар таълим муассасаларига ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш жараёнлари онлайн тарзда kasb.edu.uz электрон палтформа орқали амалга оширилмоқда.

Профессионал таълим муассасаларида ташкил этилган қабул жараёнлари бўйича фуқароларга ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишлари учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида 71-246-11-92 “Call марказ” ташкил этилган.

Шу билан бирга фуқаролар касб-ҳунар мактаблари тўғрисидаги маълумотларни олиш имкониятини янада кенгайтириш мақсадида Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаларида ҳам “Call марказ”лар ташкил этилди.

- Қорақалпоғистон Республикаси - (61) 224‑13‑66

- Андижон вилояти - (74) 228‑10‑02

- Бухоро вилояти - (65) 222‑01‑45

- Жиззах вилояти - (72) 226‑19‑75

- Қашқадарё вилояти - (75) 221‑32‑97

- Навоий вилояти - (79) 224‑62‑31

- Наманган вилояти - (69) 211‑71‑33

- Самарқанд вилояти - (66) 235‑44‑54

- Сирдарё вилояти - (67) 225‑47‑00

- Сурхондарё вилояти - (76) 224‑23‑78

- Тошкент вилояти  - (70) 700‑75‑57

- Фарғона вилояти  - (73) 244 90 14

- Хоразм вилояти - (62) 228‑48‑85

-  Тошкент шаҳар  - (71) 252‑23‑28

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga