Huawei 1
Марказий банк бир ойда 6 та банкни жаримага тортди

Марказий банк бир ойда 6 та тижорат банкини жаримага тортди. Бу ҳақда регулятор матбуот хизмати хабар берди.

Апрель ойида Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан ўтказилган йиғилишларда 45 та масала кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди. Хусусан, рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 26 та масала кўриб чиқилди.

Булар қаторида кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришлар (4 та), янги очилаётган микромолия ташкилотларини ҳисоб рўйхатидан ўтказиш (5 та), кредит ташкилотларининг устав фондидаги улушига эгалик қилиш учун рухсат (1 та) ҳамда банкларда аудит ўтказиш ҳуқуқини бериш учун аудиторлик малака сертификатини тақдим этиш (1 та) масалалари бор.

Сҳу билан бирга, кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига оид 19 та масала — Марказий банкнинг кўрсатмалари ва пруденциал меъёрлари талабларининг бажарилиши, банклар ва микромолия ташкилотларида ўтказилган инспекция натижалари ҳам муҳокама қилинди.

Ўтказилган ўрганиш ва инспекция текширувлари натижасида қоидабузарликлар аниқланиб, 6 та банк, 3 та ломбард ва 2 та микромолия ташкилотига нисбатан жарима санкцияси қўлланилди. Улар жисмоний шахсларга банк ҳисобварақлари очиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш бўйича белгиланган талабларни бажармаган.

Бундан ташқари, устав капиталининг энг кам миқдорини шакллантириш ҳамда ташкилий-ҳуқуқий шаклини акциядорлик жамиятига ўзгартириш талабларини бажармагани учун 1 та тўлов тизими оператори ва 3 та тўлов ташкилоти чора ҳамда санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 51918 | Инструменты