Миллий банклараро процессинг маркази ва Visa “Visa-HUMO” кобейджинг карталарини чиқариш тўғрисида шартнома имзолади
Миллий банклараро процессинг маркази (МБПМ) ва Visa кобейджинг карталарини чиқариш тўғрисида шартнома имзоладилар. Лойиҳада Visa халқаро тўлов тизими билан ишлайдиган Ўзбекистоннинг барча банклари қатнашади.
Тошкент, 2020 йил, 21 сентябрь – 2020 йил 16 сентябрь куни Миллий банклараро процессинг маркази ва Visa халқаро тўлов тизими Visa-HUMO кобейджинг карталарини чиқариш тўғрисида шартнома имзоладилар. Эндиликда, Ўзбекистон аҳолиси ягона картадан мамлакат ичида ва ундан ташқарида тўловларни амалга оширишда фойдаланишлари мумкин.
«Visa-HUMO кобейджинг картаси – фойдали ва қулай молиявий воситадир. Энди сизга валюта картасини очиш ва хизмат учун комиссияни тўлашга вақт сарфлашнинг ҳожати йўқ. Карта эгаси иккала тўлов тизимининг афзалликлари: бутун Ўзбекистон ва дунёнинг бошқа 200та мамлакатида Visa картаси қабул қилинадиган ҳудудлардаги савдо дўконларда товарлар ва хизматлар учун тўловни амалга ошириш имконига эга бўлади», - дейди, МБПМ директори Шуҳратбек Қурбонов.
Шартномага кўра, лойиҳа иштирокчилари Ўзбекистондаги Visa тўлов тизими билан ишлайдиган барча банклар ҳисобланади. Битим Visa Classic дебет картаси асосида ҳам пластик ҳам виртуал карталар ва рақамли маҳсулотлар кўринишидаги Visa-HUMO кобейджинг карталарини чиқаришни назарда тутади. Хизматлар ва қўшимча имкониятлар учун тарифлар банк томонидан белгиланади.
Лойиҳа Visa ва МБПМга мамлакатдаги банклар, шунингдек, савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари билан биргаликда Ўзбекистон аҳолиси учун халқаро тўлов стандартларига жавоб берадиган хизмат кўрсатишни йўлга қўйишга ва банкларнинг рақобатбардошлигини оширишга имкон беради.
«МБПМ билан шартноманинг имзоланиши – Visa учун стратегик қарор бўлиб, Ўзбекистоннинг электрон тўловлар тизимини ривожлантириш бўйича режалари тарафдори эканлигимиздан далолат беради. Visa тижоратнинг ишончли ҳаракатга келтирувчиси сифатида Марказий банкнинг нақдсиз пул тўловларининг ўсишини рағбатлантириш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди ва биз бу қадамнинг бизнес ва ижтимоий ривожланишга ёрдам беришига ишонамиз», - дея таъкидлайди, Марказий Осиё мамлакатларидаги Visaнинг минтақавий менежери Алия Чыныбаева.
HUMO ва Visa томонидан бозор учун янги имкониятларнинг тақдим этилиши Марказий банк ва МБПМнинг нақдсиз тўловларни ривожлантириш бўйича биргаликдаги фаолияти туфайли амалга оширилмоқда.
Alpha version: 0.9.1.19 build 70312 | Инструменты