«Очиқ бюджет» доирасида ўтказиладиган жараёнлар тақвими эълон қилинди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йил учун «Очиқ бюджет» порталида жамоатчилик иштирокида ўтказиладиган лойиҳалар тақвими эълон қилди.

open budget, ташаббусли  бюджет, менинг боғчам, менинг мактабим

Тақвимга кўра, январь ойида 2024−2025-ўқув йили учун «Менинг мактабим» лойиҳаси бўлиб ўтади. Овоз бериш 13−17 январь кунлари ўтказилади.

Лойиҳанинг 2025−2026-ўқув йили учун мавсуми октябрь ойига мўлжалланган. Лойиҳаларни киритиш 1−10 октябрда, овоз бериш эса 21−30 октябрь кунлари бўлади.

«Ташаббусли бюджет»нинг биринчи мавсумига 1 февраль куни старт берилади. Овоз бериш жараёни 11 мартдан 20 мартгача давом этади, ғолиблари 21 март куни — Наврўз байрамида эълон қилинади.

Иккинчи мавсум эса 15 июлда бошланади. Ғолиб лойиҳалар 1 сентябрь куни — Мустақиллик байрамида маълум бўлади.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 40709 | Инструменты