«Пусанга кетаётган поезд»: Даҳшатли фильмнинг иккинчи қисми премьераси бўлиб ўтади

Тирик марҳумлар яна ҳаётга, тўғироғи, «Пусанга кетаётган поезд» фильмига қайтишади. Кореянинг даҳшатли зомбилар ҳақидаги янги фильм премьераси Жанубий Кореяда 15-июль куни бўлиб ўтади. Дарвоқе, фильмнинг иккинчи қисми «Яриморол» деб номланган.

Фильмдаги воқеалар 2016-йилда ишлаб чиқарилган «Пусанга кетаётган поезд» воқеасидан тўрт йил ўтгандан кейин содир бўлади. Фильмнинг биринчи қисмида воқеалар ривожи вирус атрофида содир бўлган бўлса, «Яриморол»да бош қаҳрамон, ҳарбий Жун Сукнинг бутун давлатда вирус тарқалишидан олдин қочиб, яна қайтиб келишидан иборат бўлади.

Қаҳрамон ўзига аталган махсус вазифани бажариш учун яна давтлатга қайтиб келади. Унинг бош мақсади, унга топширилган вазифани бажариш ва тирик қолишдир.  

Фильмнинг иккала қисмига ҳам Ен Сон Хо режиссёрлик қилган. Фильмда бош ролларни актёрлардан Ли Чжон Хен, Кан Дон Вон ва Ли Ре ижро этган.

8,5 млн доллар бюджетли «Пусанга кетаётган поезд» фильми бутун дунёдан 90 млн доллар маблағ йиғишга муваффақ бўлган. Фильм кинотанқидчилар томонидан ҳам ижобий кутиб олинган.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 33002 | Инструменты