Адлия вазирлиги Сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича этика қоидаларини давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами: 3787, 14.03.2026 й.).
Ушбу ҳужжат билан сунъий интеллект технология ва тизимларидан фойдаланишда қуйидаги этика тамойиллари белгиланмоқда:
▫️ қонунийлик;
▫️ шахс, жамият ва давлат манфаатлари ҳамда атроф-муҳитни ҳимоя қилишнинг устуворлиги;
▫️ тушунарлилик;
▫️ масъулият, жавобгарлик ва назорат;
▫️ адолатлилик ва камситишга йўл қўймаслик;
▫️ очиқлик ва шаффофлик;
▫️ маълумотлар ҳимояси;
▫️ ишончлилик ва хавфсизлик.
Қуйидаги қарорларни қабул қилишда фақат сунъий интеллектдан фойдаланиб яратилган сунъий интеллект технологиялари асосида ишлайдиган ахборот тизимлари хулосаларига таянмаслик талаби белгиланмоқда:
- инсон ҳуқуқ ва эркинликларига алоқадор юридик аҳамиятга эга қарорлар;
- соғлиқни сақлаш (касалликларни ташхислаш, даволаш усулларини белгилаш ва бошқалар) ва бошқа соҳалардаги қарорлар.
Сунъий интеллект технология ва тизимларини ишлаб чиқувчи ва жорий этувчи фойдаланувчиларга:
- улардан қандай мақсадда фойдаланиш мумкинлиги ёки тақиқланиши,
- сунъий интеллектга асосланган ечимлар ёки қарорлар доим тўғри бўлмаслиги;
- уларнинг натижаларидан тавсиявий ёки маълумот учун фойдаланиш мумкинлиги ҳақида маълумот бериши лозим.
Шу билан бирга, қоидаларда сунъий интеллект иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилди.
Alpha version: 0.9.1.19 build 33002 | Инструменты