Huawei 2
Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда гул экишга қарийб 8 млрд сўм ажратди

Тошкент шаҳрида гул кўчатларини харид қилиш ва экишга 7 млрд 920 млн сўм маблағ ажратилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимининг қарори қабул қилинди.

Ҳужжатда келтирилишича, маблағ шаҳар маҳаллий буджетининг захира жамғармаси ҳисобидан ажратилмоқда. Унинг бир қисми туманлар Ободонлаштириш бошқармаларига тақсимлаб берилган.

Жумладан, ушбу мақсад учун Бектемир туманига 50 млн, Миробод туманига 350 млн, Мирзо Улуғбек туманига 415 млн, Сергели туманига 70 млн, Олмазор туманига 400 млн, Шайхонтоҳур туманига 240 млн, Яшнобод туманига 150 млн, Чилонзор туманига 435 млн, Учтепа туманига 110 млн, Юнусобод туманига 100 млн, Яккасарой туманига 300 млн ҳамда Янгиобод туманига 100 млн сўм ажратилган.

5,2 млрд сўм маблағ эса Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси тизимидаги ихтисослаштирилган бошқармаларга, жумладан, Ирригация хўжалиги ва кўкаламзорлаштириш обектларини таъмирлаш ихтисослаштирилган бошқармасига 3,2 млрд сўм, Марказий майдонларни ободонлаштириш ихтисослаштирилган бошқармасига 1,5 млрд сўм ва Ҳукумат объектларига хизмат кўрсатиш ихтисослаштирилган бошқармасига 500 млн сўм берилган.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga