Тошкент шаҳрининг Лутфий кўчасидаги 29 та кўп йиллик “Шумтол” дарахти қуриб қолганлиги сабабли кесиб олинмоқда.
"Ҳамшаҳарларимиз яхши биладики Чилонзор туманидаги "Лутфий" кўчаси энг серқатнов кўчалардан бири. Кўчада, "Афруз" тўйхонаси яна кўплаб савдо ва хизмат кўрсатиш обектлари жойлашган ҳамда бу ердан ўтган автойўлда ҳам ҳар доим автоуловлар оқими узлуксиз бўлади.
Шунга кўра, бугун шанба куни кўпчилк ташкилотларда дам олиш куни бўлганлиги сабабли, туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан "Лутфий" кўчасидаги қуриган дарахтларни кесиб олиш жараёнлари олиб борилмоқда.
"Аҳолидан ва эколог блогерлар ҳамда журналистлардан биз олдиндан маълум қилган ушбу маълумотлар билан танишиб, айни жараёнларга холис баҳо беришларини сўраб қоламиз",- дейилади Тошкент шаҳар Экология бошқармаси хабарида.
Alpha version: 0.9.1.19 build 52610 | Инструменты