Huawei 2
Тошкент шаҳар ИИББда отлиқ отряд хизмати йўлга қўйилди

Давлатимиз раҳбарининг “Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги Қарори асосида Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармасида отлиқ отряд хизмати йўлга қўйилди. Айни пайт ИИББ пост-патрул хизмати ва жамоат тартибини сақлаш Бошқармаси пост-патрул хизмати Бригадаси тузилмасида ташкил этилган отлиқ отряди пойтаҳтимиздаги дам олиш масканлари ва сайилгоҳларда назоратни олиб боришмоқда.


Ҳар куни соат 17:00 дан отлиқ патрул хизмати мана шундай бошланади. Нега 5 дан дейсизми? Чунки барча, кундалик иш фаолиятидан бўшаб, одатда оила аъзолари билан шу вақтда сайрга чиқади. Турган гапки, бу пайт истироҳат боғлари, сайлгоҳлар, театр ва оммоавий томошалар ўтказиладиган майдонлар гавжум бўлади. Шу муносабат билан ҳамда жамоат жойларида тартибни сақлаш мақсадида Президентимиз ташаббуси билан отлиқ пост-патрул хизмати йўлга қўйилди. Сабаби бундай жойларда от устидаги ходим барча жараёнларни юқорироқдан кузатиш имконига эга бўлади.

Маълум қилинишича, айни вақтда сайилгоҳда хизмат вазифасини ўтаётган отлар Германия ва Испаниядан келтирилган бўлиб, улар ҳар қандай шовқин-суронга кўникма ҳосил қилган. Автомобилларнинг товушли ишоралари, гавжум одамларнинг ҳаракатлари отларни ҳуркитмайди. Яна шуни қўшимча қилиш керакки, хозирда шахсий таркибни ўқитиш, уларнинг билим савияси, жанговар шайлиги, от миниш кўникмалари, хизмат йўналишида қайси тартибда ҳаракатланиши бўйича ҳам дарслар мунтазам ўтказилмоқда.

Ушбу хизматнинг яна бир афзаллик тарафи шундаки, отлиқ патрул ходимлари фуқароларга тез тиббий ёрдам керак бўлса, ёрдам кўрсата олади. Хорижлик сайёҳларга истаган маълумотларини тақдим этиб, қизиқтирган саволларига жавоб беради. Энг асосийси сиз ушбу посбонларни савлат тўқиб юрганини кўришингиз билан беҳавотир дам олишингиз мумкин бўлади.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga