Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида 24 ёшли Матиз такси ҳайдовчиси ўлдирилиб, автомобили ёқиб юборилганлиги ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов Uzreport.news'га расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда малакали ходимлардан иборат тезкор-тергов гуруҳи томонидан жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда.
Alpha version: 0.9.1.19 build 40511 | Инструменты