Huawei 1
Ўзбекистонда 2023 йилда музейларга 5,7 млн киши ташриф буюрди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистондаги музейлар сони 140 тани ташкил этган.

Музейларга 2023 йил давомида 5,7 млн киши ташриф буюрган.

Ўзбекистондаги энг кўп ташриф буюрувчиларга эга бўлган топ 5 та музейлар:

Регистон ансамбли – 1 010,8 минг киши;

Самарқанд давлат музей қўриқхонаси – 1 006,6 минг киши;

Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуаси таркибидаги Шон-шараф давлат музейи – 648,5 минг киши;

Хива Ичан-қалъа давлат музей қўриқхонаси – 448,4 минг киши;

Бухоро давлат музей қўриқхонаси – 390,3 минг киши.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 52810 | Инструменты