Ўзбекистонда айрим педагогларга ҳар ойлик қўшимча 50 фоиз устама тўланади

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова президент фармонига асосан 1 февралдан бошлаб айрим педагогларга 50 фоиз ҳар ойлик қўшимча устама тўланишини маълум қилди

Унга кўра, президентнинг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. 

Мазкур фармон билан 2025 йил 1 февралдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида ўзбек тили (давлат тили) фани бўйича дарс берувчи ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги ўзбек тили ва адабиёти сертификатига эга бўлган педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 52722 | Инструменты