Ўзбекистоннинг биринчи мудофаа вазири Рустам Аҳмедов 82 ёшда вафот этди. Бу ҳақда мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Марҳумнинг дафн маросими 13 октябр куни соат 11:30 да, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Орол 3-тор кўчаси 13-уйда бўлиб ўтиши маълум қилинган.
Генерал-полковник Рустам Аҳмедов 40 йилдан ошиқ умрини мамлакат қуролли кучлари учун бағишлаган, амалда миллий армия асосчиларидан бири бўлган.
Хусусан, 1991–1997 йилларда мудофаа вазири лавозимида ишлаган (1991–1992 йилларда бир вақтнинг ўзида миллий гвардияга ҳам раҳбарлик қилган), кейин маълум муддат, 1998 йил нафақага чиққунича фавқулодда вазиятлар вазирлигини бошқарган. 2018 йилда эса давлат хизматига қайтиб, мудофаа вазирига маслаҳатчи бўлганди.
Alpha version: 0.9.1.19 build 101600 | Инструменты