15 октябрь – Умумжаҳон кўкрак саратонига қарши курашиш куни.
Ушбу кун муносабати билан ИИВ ЙҲХББ томонидан тадбир ўтказилди.
Ҳар йили мазкур сана муносабати билан турли акциялар, бепул тиббий диагностика амалиётлари, шифокорлар ва аҳоли ўртасида оммавий мулоқотлар ўтказиб келинади.
Бу йилги тадбирда йўл патрул хизмати ходимлари ҳам фаол иштирок этди. Улар томонидан Пойтахтимизнинг барча туманларида аёл ҳайдовчиларга “кўкрак нишон белгилари” тарқатилди.
Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад, кўкрак саратонига қарши курашиш, аҳоли ўртасида ушбу дард билан чалинганларни қўллаб-қувватлаш, уларга моддий-маънавий ёрдам кўрсатишдан иборат.
Alpha version: 0.9.1.19 build 33002 | Инструменты