“Юнистрим” тўлов тизими пул ўтказмаларини амалга оширишда давом этмоқда ва Ўзбекистонга пул ўтказмалари лимитини оширади. Бу ҳақда Россия банки матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, тўлов тизими “УзCард” ҳамда “ҲУМО” карталарига комиссиясиз пул ўтказмаларини амалга оширяпти.
Шунингдек, июл ойидан бошлаб “УзCард” ва “ҲУМО” карталарига пул ўтказмалари миқдори оширилган. Транзакция суммаси қарийб 16,5 млн сўмни ташкил этади. Ҳар бир карта учун умумий ойлик лимит эса 165 млн сўмга етган.
Маълумот ўрнида, “Юнистрим” Россиянинг халқаро пул ўтказмалари маркази ва банки ҳисобланади. Мазкур тўлов тизими эгаси “Юнистрим Банк” АҚШнинг санкцияларига учраган эди. Жумладан, жазо чоралари доллар активларини музлатиш ва АҚШ валютасидаги операсияларни блоклашни назарда тутади.
Alpha version: 0.9.1.19 build 70312 | Инструменты