Энди Samsung смартфонлари қутисида қувватлагич бўлмайди
Samsung Electronics янги авлод смартфонлари қутисидан қуввталагични олиб ташлаш ниятида. Яъни, энди янги гаджет сотиб олсангиз, қути ичида қувватлагич тўплами бўлмайди.
Компания ушбу қарорни мобил бозорда қувватловчи адаптерлар кўпайганлиги билан боғламоқда. Бундан ташқари, қувватлагич смартфон қутисидан олиб ташланса, унинг нархи ҳам сезиларли пасаяди.
Ушбу янгича тартиб кейинги йилнинг ўзида жорий қилиниши кутилмоқда.
Alpha version: 0.9.1.19 build 12513 | Инструменты