Жанубий Кореянинг “Hancom Group” компанияси Ўзбекистонда IT-таълим экотизимини ривожлантиради. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Рустам Каримжонов маълум қилди.
Қайд этилишича, вазирлик ҳамда компания ўртасида келишув амалга оширилган. Унга кўра, компания таркибига кирувчи “Hancom Group” Ўзбекистонда ўз ўқув лойиҳаларини амалга оширади.
Хусусан, IT-академия мамлакат бўйлаб IT-соҳасига қизиқувчи ёшларни саралаб олиб, “келажак касблари"га ўқитиш дастурини йўлга қўяди. Бу касблар қаторида “Data science”, “Artificial and Cloud technologies”, “Software Engineering” кабилар бор.
Шунингдек, компания томонидан ишлаб чиқилган алоҳида ўқув дастури асосида маҳаллий IT-менторларни тайёрлаш тизими йўлга қўйилади. Бу дастур Ўзбекистон ва дунёда юқори талаб ҳамда даромадга эга касбларга ёшларни ўргатишга мўлжалланган.
Дастур битирувчилари келажакда юқори даромад касб эгаси бўлиш ҳамда чет элга IT-хизматлар экспорти билан шуғулланиш имкониятига эга бўлишади.
Alpha version: 0.9.1.19 build 52011 | Инструменты