Huawei 1
Дунёдаги энг кўп миллионерлар яшайдиган шаҳарлар эълон қилинди

Henley & Partners компанияси Nеw World Wealth таҳлилий компанияси билан биргаликда “Дунёдаги энг бой шаҳарлар—2024” ҳисоботини тақдим этди. 

Унда шаҳарларда яшовчи миллионерлар, центимиллионер ва миллиардерлар сони инобатга олинган.

АҚШнинг 11 та шаҳри Топ 50 га кирган, Нью-Йорк энг бой шаҳарлар рейтингида биринчи ўринни эгаллаган. Шаҳарда 349 500 нафар миллионер, 744 нафар центимиллионер ва 60 миллиардер истиқомат қилади. 

Иккинчи ўринни Сан-Франциско (305 700 миллионер) олган. 

Кучли учликни 10 йил аввал рўйхатда биринчи бўлган Токио (298 300 миллионер) якунлаган. Ўн йил ичида Токиода бадавлат кишилар сони 5 фоизга қисқарди.

“Сингапур шаҳрида сўнгги ўн йил ичида илк бор бадавлат инсонлар сони 64 фоизга ўсди, натижада шаҳар 4-ўринга кўтарилди. Биргина 2023 йилда Сингапурга 3400 нафар бадавлат киши кўчиб ўтган: шаҳарда ҳозир 244,8 минг миллионер, 336 центимиллионер ва 30 миллиардер истиқомат қилади.

Рейтингда Москва 30 300 миллионер, 207 сентиллионер ва 23 нафар миллиардер билан 38-ўринни эгаллади. 

Henley & Partners бош директори Йорг Штеффеннинг таъкидлашича, сўнгги йилларда молиявий бозорлардаги кўрсаткичлар шаҳарларда фаровонлик ўсишининг асосий омили бўлди.

“S&P 500 индексининг 24 фоизга ўсиши, Насдақ индексининг 43 фоизга ўсиши, шунингдек, Bitcoin қийматининг 155 фоизга ошиши капитал ошишига ёрдам берди. Бундан ташқари, сунъий интеллект, робототехника ва блокчейн соҳасидаги тезкор ютуқлар бойлик орттириш ва тўплашни кенгайтирди. Шунга қарамай, янги имкониятларнинг пайдо бўлиши эски рискларни бекор қилмади – сўнгги бир йил ичида Москвада миллионерлар сони 24 фоизга камайди”, — дейди Йорг Штеффен.
Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga